Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

34-модда - Халифани уммат сайлайди. Лекин уммат шаръий йўл билан инъиқод байъати берилган халифани мансабдан четлатолмайди.


35-модда - Халифа давлатдир. У давлатнинг барча ҳуқуқларига эга. Халифа қуйидаги ҳуқуқларга эга:


а) У шаръий ҳукмларни табанний қилган чоғида уларни қонуний кучга киритади. Бу пайтда ушбу шаръий ҳукмлар итоат қилиш вожиб ва қарши чиқиш жоиз бўлмаган қонунларга айланади.


б) У Давлатнинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатига масъулдир. У қўшин қўмондонлигини ўз қўлига олади. Уруш эълон қилиш, сулҳ, мувваққат сулҳ ва бошқа битимларни тузиш ҳам унинг ихтиёридадир.


в) У ажнабий элчиларни қабул қилиш ва қабул қилмаслик ҳамда мусулмон элчиларни тайинлаш ва ишдан четлатиш ҳуқуқига эгадир.


г) У муовин ва волийларни тайин қилади ва ишдан четлатади. Уларнинг барчаси халифа олдида масъул бўлганлари каби уммат мажлиси олдида ҳам масъулдирлар.


д) У бош қози, идора мудирлари, лашкарбошилар ва байроқдор амирларни тайин қилади ва ишдан четлатади. Уларнинг барчаси халифа олдида масъулдирлар. Лекин уммат мажлиси олдида масъул эмаслар.


е) У давлат бюджетини белгилайдиган шаръий ҳукмларни табанний қилади. У бюджет бўлимларини ҳамда кирим ва чиқимга алоқадор бўлишидан қатъий назар, ҳар бир жиҳат учун лозим бўлган маблағларни белгилайди.


36-модда - Халифа табанний қилиш ҳуқуқида шаръий аҳкомлар доирасига боғлиқдир. Ҳақиқий истинбот йўли билан шаръий далиллардан ишлаб чиқилмаган ҳукмларни табанний қилиш халифага ҳаромдир. У ўзи табанний қилган ҳукмлар ва ўзи учун белгилаб олган истинбот йўли билан чеклангандир. У тутган йўлига зид равишда берилган ҳукмни табанний қилиши ҳамда ўзи жорий этган ҳукмларга зид бўлган буйруқни бериши жоиз эмас.


37-модда - Халифа ўз ижтиҳоди ва раъйига мувофиқ раийят ишларини бошқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. У давлат ишларини юритиш ва раийят ишларини бошқариш учун лозим бўлган барча мубоҳ ишларни табанний қилиш ҳуқуқига эга. У манфаат ҳужжати билан бирор шаръий ҳукмга зид иш тутиши жоиз эмас. Бинобарин, у озиқ-овқат маҳсулотларининг озлиги ҳужжати билан биттадан ортиқ фарзанд кўришни ман қилмайди, эксплуатациянинг олдини олиш деган ҳужжат билан одамларга нарх-навони белгилаб бермайди, ишларни бошқариш ёки манфаат ҳужжати билан кофирни ёки аёл кишини волийликка тайинламайди ва шу каби шариат аҳкомларига зид ишларни қилиши мумкин эмас. У ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол дейиши жоиз эмас.

 

182-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203